Пул савдосининг ғавғоси ёки валютафурушлар қўлга олинди

big_8892091.jpg

Бекободлик Анвар Раҳмонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда Акмал Мардиев пул топишнинг ноқонуний йўлини танлашди. Улар валюта олди-сотдиси билан шуғулланиш жиноят эканлигини билсалар-да, мақсадларидан қайтмадилар. Дастлаб ишлари силиққина кетаётган бу кимсаларни пулфурушлик ортидан келаётган даромад ўзига тамоман ром қилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” нашри.

Халқимиз кўза кунда эмас, кунида синади, деб бежизга айтмайди. СВОЖЖДЛҚК департаментининг Бекобод туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Раҳмонова ва А.Мардиев фуқаро Ш.Бердиевга 5100 АҚШ долларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Шу билан бирга, уларнинг ёнидан сотиш мақсадида сақлаб келинган 4100 АҚШ доллари, 18 минг 110 Россия рубли, 67 минг 500 қозоқ тенгеси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида мазкур жиноий қилмиш атрофлича кўриб чиқилди. Валютафурушлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддали билан айбдор деб топилди ва уларга суднинг тегишли жазо тайинлаш ҳақидаги ҳукми ўқилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s