Райҳоннинг кадр ортидаги ғалати хатти-ҳаракатлари мухлисларнинг кескин танқидларига сабаб бўлди

420x232_article_1476339742_OShI6p.jpg

Хонанда Райҳон телеканаллардан бирида бошловчилик қилаётганидан хабарингиз бор. Куни кеча хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига кўрсатув суратга олиш жараёни акс эттирилган видео жойлади. Мазкур видеода Райҳон ўзбек тилидаги бир-икки жумлани тўғри талаффуз қилолмагани, натижада эса кулгули вазият юзага келганини кўриш мумкин, деб ёзади Darakchi.uz.

Аслида хазил тариқасида амалга оширилган мазкур хатти-ҳаракатлар хонанданинг мухлислари томонидан кескин танқидларга учради. Райҳонни кузатиб бораётган интернет фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиниб, видеони муҳокама қила бошлади. Уларнинг бир гуруҳи мазкур роликда хонанданинг ҳаракатлари ўзига ярашганини айтса, бошқалар уни кескин қораламоқда.

“Бу нимаси? Ўзбек тилига бўлган беҳурматликку!”, деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

“Шарманда, қарийб 40 ёшдасиз. Ҳалиям ўзбек тилида тузукроқ гаплашишни билмайсиз” ,—дейди хафсаласи пир бўлган мухлис.

Хонанданинг ўзи бу каби танқидларга қуйидагича жавоб берди:

“Баъзан шундай қўпол изоҳларга дуч келаман ва ҳайрон қоламан. Инсон қай даражада бошқа бир танимаган инсонидан бу даражада нафратланиши мумкин? Наҳотки, тушунмасангиз, ҳаммаси ўзингизга қайтадику? Менга эмас, сизга. Мендан эса фақат гуноҳларимни оласиз. Бунинг учун сизлардан миннатдорман. Сизга, мендан нафратланувчиларга бахт ва муҳаббат тилайман! Сизнинг ҳар бирингизни ҳурмат қиламан ва чин дилимдан севаман!”

Видеони қуйида томоша қилиш мумкин.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s