Хонанда Шаҳнозабонунинг қизи: “Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар”

Шаҳнозабонунинг қизи: “Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар”

Жорий йилнинг 14 март куни таниқли хонанда Шаҳнозабону оғир хасталик сабаб 42 ёшида оламдан ўтган эди. Куни кеча хонанданинг яккаю ёлғиз қизи – Умиданинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига онасинининг суратини жойлаштириб, унга қолдирган изоҳи эътиборимизни тортди, деб ёзади Qalampir.uz.

“Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса, дарҳол онасини эслайди. Ҳеч бўлмаса “Оҳ, онажон!”, деб қўяди. Нега шундай? Ахир, оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку. Отасини, ака-опасини, ҳатто, турмуш ўртоғини эмас, айнан онасини эслайди, чақиради…

Айтишларича, аёл киши дард тутганида ҳам “Она!”, деб чақираркан. Гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини билса-да…

Озроқ тобимиз қочиб, кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз: “Она, мазам йўқ…” Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийингансан, вақтида овқатланмагансан ва ҳакозо) айтиб, койийди, тергайди. Гўшакни қўямиз-у негадир енгил тортамиз. Ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куюниши, қайғуриши, меҳри беради гоҳо. Хўш, нега шундай?

Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам ҳам жавоб тополмаса керак”.

Шаҳнозабонунинг қизи Умиданинг ёзганларини ўқиган ҳар бир кишининг қалбида ўз онасига бўлган меҳр-муҳаббати янада жўш уриши тайин. Умида бугун ўта оғир кунларни бошдан ўтказаётгани, атрофи тўла суянчиқ, юпанч бўлишга тайёр одамлар бўлса-да, улар орасидан онасини қидираётганини ёзганларидан пайқаш қийин эмас. Унинг кечинмалари сизнинг ҳам кўзингизни ёшлатиши тайин.

“Аёл жим бўлди, соқов дедилар.
Аёл гапирди, эзма дедилар.
Аёл кулди енгилтак дедилар.
Аёл йиғлади, шарманда дедилар.
Аёл ҳа деди, кўнгли бўш дедилар.
Аёл йўқ деди, манман дедилар.
Аёл кийинди, олифта дедилар.
Аёл севди, номуссиз дедилар.
Эркак севди, эркакчилик дедилар.
Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар…”, деб ёзади онасининг сурати остига Умида.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s