Юқори оқсилли парҳезнинг асосий камчилиги маълум бўлди

 Фото: Chris So / Zumapress / Globallookporess.com

Америкалик тиббиётчилар юқори оқсилли парҳезларнинг асосий камчилигини маълум қилишди. Тадқиқот ҳақида The Guardian хабар бермоқда.

Олимларнинг аниқлашича, бундай парҳезлар фақатгина озишда яхши ёрдам беради, бироқ инсулинга бўлган таъсирчанликни оширишда ҳеч қандай фойда бермайди.

Илмий изланиш доирасида тиббиётчилар 50-65 ёшдаги 34 аёлнинг 28-ҳафталик парҳезини кузатиб боришди. Уларнинг ҳар биридаги тана массаси индекси 30 дан кам бўлмаган. Ҳеч қайси аёлда қандли диабет аниқланмади.

Тажриба иштирокчилари уч гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ назорат гуруҳига айланган бўлса, иккинчиси етарли физиологик миқдордаги оқсилларни истеъмол қилди (оғирлик ҳар килограммига 0,8 грамм). Учинчи гуруҳ юқори оқсилли парҳезга амал қилган (тана оғирлигининг ҳар килограммига 1,2 граммдан оқсил).

Тажрибадан кейин сўнгги икки гуруҳдаги аёллар ўз тана массаларининг тахминан ўн фоизини йўқотишди, бироқ учинчи гуруҳ қатнашчиларида, иккинчисидан фарқли ўлароқ, инсулинга бўлган таъсирчанликнинг ошиши кузатилмади (бу кўрсатгич моддалар алмашинуви касалликлари, биринчи галда иккинчи типдаги қандли диабет хасталиги ривожланиш эҳтимоли билан боғлиқ). Иккинчи гуруҳдаги аёлларда эса у 25-30 фоизга ортган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s