Ягона портал орқали дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун ариза юбориш мумкин бўлди

Foto: Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тошкент шаҳрининг туман ҳокимиятларидан юридик ва жисмоний шахслар учун Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни ва бутазорларни кесишга рухсатнома олиш учун электрон ариза юбориш янги интерактив хизмати ишга тушди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар берди.

Тўлов дарахтнинг диаметрига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 ноябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 290-сонли қарорига кўра амалга оширилади. Дарахт ёки бута табиий сабаблар натижасида 80 фоиздан ортиқ ҳаётийлигини йўқотган бўлса, кесиш учун тўлов талаб қилинмайди.
Аризани кўриб чиқиш натижасида масъул шахслар дарахт ва бутазорларни ўрганиш учун жойига чиқиб текшириш ишларини олиб боради. Ўрганиш асосида аризачига рухсатномани олиш санаси ва жойи ҳақида хабарнома юборилади.

Аризани кўриб чиқиш муддати — 15 иш куни.

Фото: Ягона интерактив давлат хизматлари портали

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s