Ўзбекистонлик ошпаз Озарбайжондаги халқаро танловда ғолиб бўлди

file

Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган пазандалик халқаро танловида Тахиатош энергетика касб-ҳунар коллежи битирувчиси Руслан Қўзибоев биринчи ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда 1news.uz.

Озарбайжон маданият ва туризм вазирлиги томонидан манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда тўртинчи бора ўтказилган танловда 37 мамлакатдан келган моҳир ошпазлар иштирок этди.

Қатнашчилар турли-туман миллий таомлар, ичимликлар ва ширинликларни тақдим этди. Ғолиблик қорақалпоқ миллий таоми — жўхори унидан бешбармоқ тайёрлаган Ўзбекистон вакилига насиб этди.

«Пазандалик санъатига болалигимдан қизиқиб келаман, — деди Руслан Қўзибоев. — Бундан олдин ҳам бир нечта танловларда қатнашганман. Хусусан, шу йилнинг июнида коллеж ўқувчилари ўртасидаги «Олтин пичоқ» танловида ғолиб бўлдим ва республика босқичига чиқдим… Габаладаги танловда мен тайёрлаган таом барча иштирокчиларни қизиқтириб қўйди. Кўпчилик хорижлик ошпазлар унинг рецептини ёзиб олди».

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s