“Қотил-энага” Бобоқулова устидан суд очиқ тартибда ўтиши эълон қилинди

Тўрт яшар қизча қотиллигида айбланаётган Гулчеҳра Бобоқулова

Москва шаҳар Хорошевский суди тўрт яшар қизчани ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган “қотил-энага” Гулчеҳра Бобоқулова устидан судни очиқ тартибда ўтказади, деб хабар қилмоқда Спутник РИА Новости’нинг суддан олинган хабари асосида.

“Суд кенгаши 24 октябрга белгиланган, ўшанда жабрланганларни сўроқ қилиш ҳам кўзда тутилган. Кенгаш ёпиқ тарзда ўтказилади. Суд жараёнининг ўзи эса очиқ тарзда ўтади”, — деб хабар қилган суд вакили.

Эслатиб ўтамиз, 29-феврал куни Москва шаҳри “Октябрское поле” метроси станциясида қўлида ёш бола бошини ушлаб олган аёл қўлга олинди. Маълум бўлишича, 1977 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳридаги Народное ополчение кўчасидаги кўпқаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи оилада энага бўлиб ишлаган.

Тахминларга кўра, аёл қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишларини кутган ва шундан сўнг қизчани ўлдириб, квартирага ўт қўйган ва телбанамо аҳволда кўчага чиқиб кетган. Ёнғин ўчирилгач, қизалоқнинг бошсиз танаси аниқланган (илк экспертиза хулосаларига кўра, қизалоқ аввал бўғиб ўлдирилган ва шундан сўнг боши танасидан жудо қилинган бўлиши ҳам мумкин). Қотил-энага Г. Бобоқулова Пресня тумани суди қарори билан 29 апрелга қадар ҳибсга олинди.

Ўтказилган тиббий экспертиза Бобоқулованинг руҳий касаллигини тасдиқлади.

Фото: VASILY MAXIMOV / AFP

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s