Аввалги одамларнинг бўйи жуда ҳам баланд бўлгани ростми?!

Islom.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Кўп жойларда домлалардан эшитаман. Олдин одамларнинг бўйлари булутга етган дейишади. Бунга далиллар борми? Агар шундай бўлса улар қачон яшашган?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Булутга етадиган даражада бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ Одамни яратди. Бўйи олтмиш зироъ эди. Сўнгра унга: «Бор, анави фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассалааму алайкум», деди. Шунда улар: «Ассалааму ъалайка ва роҳматуллооҳ» деб, бунга «ва роҳматуллооҳ»ни қўшимча қилишди. Жаннатга кирадиган ҳар ким Одам суратида бўлади. Яратилмишлар ҳозиргача кичрайиб келади». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Ибн Ҳажар Асқолоний “Фатҳул Борий” китобида : “(Одам алайҳиссаломдан бери)
Ҳар бир аср аҳли ўзидан аввалги аср аҳлидан қисқаришда давом этган. Қисқариш бу умматга келиб тўхтаган ва иш шу ҳолда қарор топган” деганлар”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s