Баднафслик ишидан айирди ёки техназорат инспектори жазога тортилди

big_8892091.jpg

“Одам ҳам шунчалар ноинсоф бўладими?”, ўзига-ўзи ғудранди И.Боқижонов. Таниш-билишларидан суриштирса, трактор ҳужжатларини янгилаш харажатлари 150 минг сўм атрофида бўлар экан, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Туман техназорат инспектори эса кўзини лўқ қилиб, унга 1 млн. сўм эвазига ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтди. Тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари И.Боқижонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) инспекторга телефон қилди. Маҳалла гузарида учрашадиган бўлишди. Келишилган жойда Суратжон Жиянов пулни олиб, чўнтагига солди. Бироқ “луқма” томоғига тиқилди. И.Боқижонов кетганидан кейин унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари пешвоз чиқиб, ўзларини таништиришди. Инспектор С.Жияновнинг ҳозиргина олган пулни бериб, қилмишига иқрор бўлишдан ўзга чораси қолмади.

Судда тасдиғини топган ҳолатларга кўра, туманда қишлоқ хўжалиги техникаси давлат инспектори лавозимида ишлаган С.Жиянов фермер хўжалиги раҳбарининг илтимосини ерда қолдирмай, хўжалик балансида бўлган “ВТ-150” русумли тракторнинг техник паспортини алмаштириб, янги давлат рақами олиши учун рухсат беришга 1 млн. сўм пул талаб қилган эди.

Суд собиқ инспекторни 3 йил муддатга “Давтехназорат” инспекцияси идоралари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уч йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s