Динозаврлар ҳақидаги энг асосий уйдирмалардан бири рад этилди

 Тасвир: Kazuhiko Sano

Антарктидадаги қазилма ишлари давомида тадқиқотчилар илк қушлар ва динозаврларнинг куйлаши нимага ўхшашини аниқлашди. Бу ҳақда Nature журналида чоп этилган мақолада сўз юритилади.

Солк-Лейк-Ситидаги Юта университети ходими Франц Голлер (Franz Goller) ҳамкасблари билан замонавий қанотлиларнинг тўғридан-тўғри қариндоши – Vegavis iaai’нинг қолдиқларини топди. У мезозой даврида қутб ортида яшаган. Қолдиқлар яхши сақланиб қолинган бўлиб, бу олимларга нафақат суяклар ва патлар, балки юмшоқ тўқималарнинг изини ҳам кузатиш имконини берди. Томограф ёрдамида Голлер трахея (нафас олиш йўллари) бошида жойлашган сиринкс – қушларнинг овоз органини ҳам ўрганди.

Қадимги қушларнинг ушбу органини замонавийлари билан таққослаш эса, у ўрдак, ғоз ва куйлаш қобилиятига эга бўлмаган бошқа қушлар сиринкси билан деярли юз фоизга мос тушишини аниқлаш имконини берди. Шундан келиб чиққан ҳолда Голлернинг таъкидлашича, Vegavis iaai камида ғағиллаши ва ғўнғиллаши мумкин бўлган.

Шу билан бир қаторда, қушларнинг энг яқин замондошлари бўлган динозаврларда бундай орган бўлмаган. Улар оғизни очмаган ҳолда, бўғиздан турли товушларни чиқаришган, холос. Мақола муаллифларининг хулосасига кўра, мураккаб товушларни чиқара олиш қобилияти қушларнинг бошқа архозаврлар турларига қараганда ривожланиши ва эволюцион устунлигида энг муҳим омиллардан бири бўлган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июлида олимлар динозаврлар оғизларини катта очиб ўкирмаганликларини, балки замонавий қушлар каби ёпиқ оғиз билан ғув-ғувлаб, қурқураганликларини аниқлашган. Аксарият динозаврлар урғочиларни ўзига жалб қилиш учун бўйинларини чўзиб, турли товушларни чиқаришган. Замонавий қушлар орасида энг ўхшаш жонивор бу – страус бўлиши мумкин.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s