Самарқанд тунги клубларида ўтказилган рейдларда 200 га яқин киши қўлга олинди

Самарқанд тунги клубларида ўтказилган рейдларда 200 нафарга яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанднинг STV телерадиокомпанияси маълум қилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz.

Бундан ташқари, тунги клуб, ресторан ва интернет кафеларнинг ўндан ортиқ эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди.

Самарқанд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан «Базалик», «Войс», «Учрашув», «Даймонд Холл» ва бошқа тунги клубларда ўтказилган рейдларда меҳнат қонунчилиги ва санитария нормаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот ходимининг сўзларига қараганда, тунги клублар кечки 23 га қадар ишлаши лозим. Акс ҳолда тунги муассасаларнинг эгаларига нисбатан чоралар кўрилади.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида шаҳар ҳокимияти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда вилоятнинг тунги клубларида 700 дан ортиқ рейд ўтказилган. Натижада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сезиларли даражада камайган.

Фото: UzNews

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s