Чақалоқларда тиш чиқишдаги оғриқни қолдирувчи таблетка ва гелларнинг зарари аниқланди

 Фото: Ulrich Niehoff / Globallookpress.com

Тишларни чиқишдаги оғриқ қолдиришга мўлжалланган гомеопатик (жуда оз миқдор) таблетка ва геллар ўн нафар чақалоқни ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Buzzfeed нашрига асосан Gizmodo сайти хабар бермоқда.

2010 йилда АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар сифатини санитар назорат қилиш бўйича Бошқарма (FDA) истеъмолчиларни Hyland’s гомеопатик маҳсулоти белладонна заҳарига эга бўлиб, болалар учун ўта хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. 2016 йилнинг 30 сентябрь куни айнан шундай огоҳлантириш CVS дўконлар тармоғида сотилувчи дори воситалари учун ҳам қўлланила бошланди. Бошқарма вакилларининг сўзларига кўра, FDA’нинг хулосаси 400 дан ортиқ қусиш, томир тортишиш ва безгак, шунингдек 10 та ўлим ҳолатлари ҳақидаги хабарга асосланган.

Гарчи мутахассислар гомеопатик воситалар ва зарарли оқибатлар ўртасидаги эҳтимолий алоқани ўрганиб чиқишаётган бўлса-да, ота-оналарга бундай харидни амалга оширишда ўта эҳтиёт бўлиш тавсия этилди. Шундан сўнг Hyland’s дўконлардан ўз маҳсулотини қайтариб олди, CVS эса хавфли дори воситалари савдосини тўхтатди.

FDA ва Америка педиатрия академияси тишлар чиқишдаги оғриқни камайтириш учун милкларни уқалаш ва совуқ компресслардан фойдаланишни маслаҳат беради.

Эслатиб ўтамиз, гомеопатия жуда ҳам катта фарқ билан аралаштирилган дори воситалари қўлланилувчи альтернатив тиббиёт саналади. Таблетка ёки капсулалардаги дори воситалари зичлиги одатда жуда ҳам паст миқдорда бўлиб, замонавий илмий фикрларга кўра организмга қандайдир таъсир кўрсата олмайди. Баъзида фаол модда катта ҳажмда ҳам учрайди. Бу эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Клиник тадқиқотлар гомеопатик дори воситалари ва плацебо ўртасидаги фарқни топмаган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s