Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари маошига ноябрдан бошлаб устама қўшилади

Тиббиёт ходими архив сурат

Ноябр ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади, деб хабар беради Uzbekistan Today.

Хўжалик бекаларининг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25% миқдорида устама қўшилади.

Ўттиз фоизлик устамалар уларда ишлаш ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналарига тенглаштирилган муассасаларнинг бош врачи, бош врач ўринбосари ва олий маълумотли мутахассисларга берилади.

Ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналари ходимларига энг кам ойлик иш ҳақининг 15%и миқдорида устама тўланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси ходимларига турли миқдорда устамалар тўланади. Муассасаларнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари ва олий маълумотли мутахассислари (Тиббий-санитария бирлашмаси аппаратида штатда турувчи ходимлардан ташқари) 15 фоизлик устамага эга бўлишади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси муассасаларининг қолган ходимларига 10 фоизлик устамалар берилади.

Фото: Sputnik

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s