Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига алоқаси борлигини инкор этди

jt4I69EiF6Fnoyy3FSdLJnGCXZG5AZ4i.jpg

Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати миллиардернинг Ўзбекистон янги раҳбариятига таъсир ўтказиши ҳақидаги маълумотларни инкор қилди. Бу ҳақида тадбиркорнинг матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

“Миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон янги раҳбариятига алоқаси йўқ, бу борадаги мақолалар эса миш-мишдан бошқа нарса эмас”, – деб ёзади Forbes тадбиркорнинг матбуот хизмати хабарига асосланиб.

“Бир неча марта айтилганидек, А.Б.Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмайди”, – дейилган матбуот релизида. Шунингдек унда Усмоновнинг Ўзбекистонда кўп дўстлари ва қариндошлари борлиги таъкидланган.

Манбага кўра, агар Ўзбекистон раҳбарияти қандайдир ёрдам сўраб мурожаат қилса, Алишер Усмонов “фойдаси тегишидан хурсанд бўлади”. Матбуот релизида шунингдек ишбилармоннинг “тарихий ватанига муваффақиятлар ва фаровонлик” тилаши маълум қилинган.

“Бундан аввал Reuters агентлиги икки дипломатик манбасига таяниб, Ўзбекистоннинг бошқарув тизимига доир хато маълумот берган ва Алишер Усмоновнинг ҳозирги раҳбариятга таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ёзган ва “Тошкент аэропортида миллиардернинг самолёти кўп кузатилаётгани”нига ишора қилган”, – дея якун ясалган хабарга.

Фото: Kun.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s