Даҳшат! Эрондаги мактаблардан бирининг директори ота-онаси мактабга моддий ёрдам бермаган қизларни савалади!

IRAN-ShKOLA.jpg

Эронда айни кунларда бу воқеа катта жанжалга айланиб кетган. Айтишларича, Эрондаги Керман вилоятига қарашли Мокхтаробод қишлоғида жойлашган мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналаридан 300 минг риал миқдорида моддий кўмак сўраган. Албатта, бу талабни ўқувчи қизлар орқали ота-оналарга етказган.

Натижа шундай бўлганки, жами ўн нафар ўқувчи қизнинг ота-онаси моддий ёрдам беришдан бош тортган. Шунда мактаб директори ўн нафар ўқувчи қизнинг барчасини саккиз қамчидан савалаш билан жазолаган. Кейин эса қизларни мактабдан ҳайдаб юборган.

Аммо ҳозирча мактабдаги бошбошдоқликларга нисбатан на Эрон ҳукумати, на полиция фикр билдирган. Фақат қамчи билан саваланган қизларнинг иқрори кичик видеоёзувга жойланиб интернет сайтларига тарқатилган холос.

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s