Ер иқлимининг жиддий ўзгариши сабаби аниқланди

 Фото: NASA / JPL-Caltech / Globallookpress.com

56 миллион йил аввал Ер атмосферасида углероднинг тўсатдан ошиб кетиши ва ҳароратнинг Цельсий бўйича 5-8 даражага ортиши комета ёки астероид билан тўқнашув сабаб юзага келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда тоғ жинсларида ҳалокатнинг изларини топган америкалик олимлар маълум қилди. Геологлар ўз хулосалари ҳақида Science журналида чоп этилган мақолада сўз юритганлар.

Палеоген даврида (65-23 миллион йил аввал) юз берган иқлим ўзгаришлари палеоцен-зоценли термик максимум (инглизча – PETM) дея маълумдир. Атмосферага чиқариб ташланган катта миқдордаги карбонат ангидрид гази уммонларда эриб кетиб, денгиз суви кислоталигини оширган. Шунингдек, кўплаб турларнинг йўқ бўлиб кетиши ҳам юз берган.

Геологлар Нью-Жерси штати соҳиллардаги қатламларни тадқиқ қилишди. Аввалига олимлар фораминер – бир ҳужайрали организмларнинг қолдиқларини топиш ниятида бўлдилар. Бунинг ўрнига эса ойнасифат кулранг шарчаларни топишди. Улар комета ёки астериод тушганидан сўнг юзага келувчи микротектит – ойна бўлакларини эслатади.

Микротектитлар вулқон отилиши натижасида пайдо бўлгани ҳақидаги тахмин инкор қилинди. Сабаби улардаги сув миқдори жуда ҳам кам – 0,3 фоиз. Таркибида эса эриган кварц аниқланди. Бу юқори ҳароратнинг таъсири оқибатида пайдо бўлган. Бошқа бир мақолада олимлар қатламлар юқорисидаги жинсларни ҳам изоҳлаб беришди. Бу ерда аниқланган ёғоч кўмири ёниб кетган ўсимликлар қолдиғига эга бўлган бўлиб, у катта ҳудудлардаги ўрмон ёнғинларидан дарак беради.

Олимларнинг фикрича, топилма диаметри бир неча километр бўлган фазовий жисм Ер билан тўқнашганига исботлик беради. Аммо бундай хулосалар бошқа мутахассислар томонидан танқид остига олинди. Масалан, бир қадар кичик объект билан тўқнашув глобал иқлим ўзгаришларига олиб келмаслиги керак. Бундан ташқари, микротектитлар PETM даврига тегишли бўлган бошқа қатламларда аниқланмаган. Агарда олимлар, шарчалар PETM даври бошида пайдо бўлганига аниқ далилларни топишса, тўқнашув фарази тасдиқланади. Аммо намуналар жиддий ифлослангани борасида хавотирлар ҳам йўқ эмас.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s