Ойнинг инсонлар учун энг катта хавфи маълум қилинди

 Фото: Zumapress / Globallookpress.com

Ой аввал астрономлар ўйлагандан ҳам кўра кўпроқ метеоритлар ҳужумига учрайди. Буни АҚШдаги Аризона штати Университети ва Корнель Университети олимлари аниқлади. Тадқиқот ҳақида Nature журналида чоп этилган мақолада сўз юритилади. Бундай метеорит ёмғирлари эҳтимолий фазовий манзиллар учун хавф туғдиради.

Астрономлар автоматик сайёралараро Lunar Reconnaissance Orbiter станцияси ёрдамида олинган ҳамда Ойнинг юзаси акс этган фотосуратларни ўрганиб чиқишди. 2009 йилдан бери ускуна камераси юқори аниқликдаги миллионга яқин тасвирни олган. 14 минг фотосуратда эса битта ҳудудлар муҳрланган бўлиб, бу таҳлил жараёнида кўмак берди.

Олимлар диаметри бир нечадан ўнлаб метргача келувчи 222 та яқинда пайдо бўлган кратер (вулқон оғзи)ни аниқладилар. Бу эса Ойга доимий тарзда метеоритлар тушишидан дарак беради. Астрономлар шунингдек, йўлдош юзаси рельефида 47 мингта турли ўзгаришларни ҳам топишган. Улар фазовий жисмнинг катта тезликда келиб уриши оқибатида сочилиб, эриб кетган қоя бўлаклари сабаб юзага келган бўлиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, метеорит ёмғирлари катта миқдордаги ой чангини тепага кўтаради, сўнг улар аста-секин чўкиб боради. Бу эса Ойнинг табиий йўлдошига оёқ қўйган АҚШ астронавтларининг излари аввал тахмин қилинганидан ҳам кўра тезроқ йўқ бўлиб кетишини англатади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s