Сохтакорлар

big_8892091.jpg

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Б.Раҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаро С.Яҳёевни Қарши шаҳридаги Инфокоммуникация нодавлат таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

Тергов жараёнида аниқланишича, Б.Раҳимов Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи фуқаро М.Позилов ва Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Б.Яхшиев билан жиноий тил бириктириб, М.Позиловни илгари Қашқадарё вилоятидаги Қарши шаҳар “Қарши инфокоммуникация” нодавлат таълим муассасасида ишлаб келганидан фойдаланган. Мазкур муассаса Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2012 йил 18 апрелдаги қарори билан давлат реестридан чиқарилган бўлишига қарамасдан, у муассасада ўқиш истагини билдирган талабгорларни қабул қилиш ва уларга муайян ҳуқуқ берувчи қалбаки дипломлар тайёрлаб беришни режалаштиради. Сўнгра пул эвазига, Б.Яхшиев орқали фуқароларга Қарши шаҳар “Қарши инфокоммуникация” нодавлат таълим муассасасига ўқишга кирганлиги тўғрисидаги сохта маълумотларни тайёрлаб беради. Шунингдек, муассасанинг олдиндан тайёрланган қалбаки маълумотнома ва контракт бланкаларини юбориб, ўқиб юрганлиги ҳақидаги сохта гувоҳномаларни тақдим қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s