Имтиёздан фойдаланишга ҳақли эди

big_8892091.jpg

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджети сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган коллеж битирувчиларига солиқ имтиёзлари берилган. Яъни битирувчиларга 2015 йилдан бошлаб солиқ имтиёзи қўлланилмоқда. Унга кўра, улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан бошлаб, 6 ой мобайнида солиқ тўлашдан озод этилади. Бунда фақат бир шартга амал қилиш лозим. Битирувчилар коллежни битирганларидан кейин якка тартибдаги тадбиркор сифатида 12 ой ичида давлат рўйхатидан ўтган бўлишлари керак. Шунингдек, агар битирувчи ўз тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтгандан кейин 12 ой ичида тугатса, унда у ўз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шу давр учун барча солиқларни тўла ҳажмда тўлаши лозим бўлади.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, айрим ҳудудларда солиқ идоралари ходимлари ушбу талабни унутган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Мисол учун, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи Ҳамида Нурқулова (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2015 йилда коллежни тамомлаб, ўша йилнинг август ойи бошида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ва дўкон очиб, хўжалик моллари савдоси билан шуғулланиб келган. Туман ДСИ ходимлари якка тартибдаги тадбиркор Ҳ.Нурқуловага юқорида келтирилган имтиёзни қўллаш ўрнига, унинг тўрт ойлик фаолияти учун банкдаги ҳисоб рақамидан даромад солиғини ундириб олиш мақсадида 1 млн. сўмга яқин пулини мажбурий тарзда ечиб олишади.

Ёш тадбиркор ушбу ҳолат бўйича СВОЖЖДЛҚК департаментига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлади. Мурожаатни ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам туман ДСИ ходимлари томонидан мазкур қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланиб, Ҳ.Нурқулованинг маблағлари ўз ҳисоб рақамига қайтарилди. Ушбу ҳолатга йўл қўйган туман ДСИнинг икки нафар ходими маъмурий жавобгарликка тортилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s