Марҳум қабрга қўйилаётганидаги ҳолат ҳақида

Савол: Вафот этган киши қабрга қўйилаётганида: “Биродарлар, фалончи қандай одам эди?” деб сўраш одати бор. Динимизда бу ишнинг асоси борми?

Жавоб: Бу ҳақда Анас (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қилган: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларидан бир маййит олиб ўтилди. Саҳобалар марҳум ҳақида яхши гапларни айтишди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уч марта: “Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди”, дедилар. Бир оздан кейин одамлар яна бир маййитни олиб ўтишди. Бу сафар асҳоби киром маййитни ёмонлашганида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) яна олдингидек уч марта: “Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди”, дедилар. Шунда ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Олдин бир маййит олиб ўтилди, у ҳақида яхши гаплар айтилди, сиз уч марта “Вожиб бўлди”, дедингиз. Кейин яна бир маййит олиб ўтилиб, у ҳақида ёмон гаплар айтилганида ҳам уч марта “Вожиб бўлди”, дедингиз. (Бунинг сабаби нима?)”, деб сўради. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай жавоб бердилар: “Сизлар яхши гаплар билан эслаб, мақтаган кишига жаннат вожиб бўлди. Сиз ёмонлаган кимсага эса, дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги гувоҳларисиз, сизлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги гувохдарисиз, сизлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги гувоҳларисиз!» (Имом Муслим).

Усмонхон Алимов, “Ҳидоят” журналидан олинди.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s