Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим!

226617423_79099.jpg

8 ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она меҳридан айрилиб қийналиб қолмасин деб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб:

— Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сýраб қолди.

Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди:

— Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам хамма айтган гапларида содиқ турадилар.

Ота таъжубланиб сўради:

— Қанақасига, болажоним?

Ўғил:

— Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар:»Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман», дердилар… Гапларига парво ҳам қилмасдим.

Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам, «агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ», дедилар.

Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим дада. Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s