Таниқли хонандалардан бири микроинсультни бошдан ўтказди

420x232_article_1476533049_6JDTq3.jpg

Ижтимоий тармоқларда хонанда Азамат Шарипов автоҳалокатга учраб, айни вақтда аҳволи оғир экани ҳақида гап-сўзлар тарқалиб кетди. Хонанданинг укаси Ислом Шарипов “Дарё”га берган интервьюсида автоҳалокат ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

vDmyjwcxoRk0GGP0yfunmkldygwNvPJv.jpg

«Акам 17 сентябрь куни микроинсультни бошдан ўтказиб, уйда ётиб қолди. Баъзи бировлар буни ‘Азамат Шарипов автоҳалокатга учрабди, аҳволи оғир экан’, деб, турли гап-сўзларни тарқатиб юборибди. Шундан бери одамлар, дўстларимиз хавотир билан бизга қўнғироқ қилишмоқда», — дейди хонанданинг укаси.

«Ҳозир акамнинг аҳволи яхши. Бироз вақт ётиб қолганлари билан, одамлар айтганидек оғир аҳволда эмаслар. Саломатликларини тиклаб бормоқдалар. Ҳар хил гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида сизларга мурожаат қилган эдим», — деди Ислом Шарипов.

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s