Тошкентда муддати ўтган сут маҳсулотларини сотиш ҳолатлари қайд этилмоқда

b3ce437fbc48aaca53385f1d3d4094b8.jpg

Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларидаги савдо шахобчаларида сифатсиз ёки муддати ўтган сут маҳсулотларини сотиш ҳолатлари кузатилди.

Бу борада суриштирув ўтказган “Оила даврасида” газетаси мухбирига кўра, сифатсиз ёки муддати ўтган сут маҳсулотлари сотиш ўндан зиёд дўконда қайд этилган, деб хабар бермоқда 1news.uz.

“Бугунги кунда назорат мувофиқлаштирувчи кенгаш рухсати билан амалга оширилади. Бу дегани назорат ходими исталган жойга бориб, текширув ўтказиш ваколатига эга эмас. Бундай текширувларни 4 йилда бир мартада амалга ошириш белгиланган”, деди Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакили Қамариддин Боқиев.

Овқатланиш гигииенасига масъул ходим бу борада истеъмолчиларни ҳушёрликка чақирган. Хабарга кўра, республика божхона идоралари 2016 йилнинг биринчи ярмида 437 миллион сўмдан зиёд сут ва сут маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйган.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s