«Келиним топганини отасиникига ташийди»

420x232_article_1476698951_Pp-a9B.jpg

— Ўғлим Тошкентга ўқишга келиб бир қизга кўнгил қўйди. Қиз ўзига тўқ хонадонда вояга етгани учун совчиликка борганимизда ота-онаси бизни менсимай, қайтариб юборишган. Аммо муҳаббатлари чин экан, иккови ҳам айтганидан қолмай, оила қуришди. Мана ҳозирги кунда ўзларининг уй жойлари, уч нафар гулдай фарзандлари бор. Шу йиллар ичида қудаларимнинг хонадонидан барака қочиб, анча қийналиб қолишди. Ўғлим чет элга сафарга кетганида келиним ўзининг номига расмийлаштирилган уйни гаровга қўйиб, катта пул олибди. Пулларни эса тадбиркорлик қилиши учун отасига берган экан. Аммо қудам касод бўлиб, болаларим уйдан айрилиб қолишди. “Фарзандларимни етим қилмайман” деб ўғлим мардлик қилди. Хотинининг хатоларини кечирди. Бироқ келин тушмагур ҳанузгача одамлардан қарз олиб, отасиникига ташийди. Ёлғиз фарзанд бўлганида ҳам, балки, бунчалик аччиқланмаган бўлардим. Оиласида уч ака-укаси бўлишига қарамай, қудам куёвнинг топганини уялмай ишлатаверади. Нима қилсам келиним ўз оиласини ўйлайдиган бўлади?

Замира, 56 ёш, Бухоро вилояти

Қайнонажон: — Синглим, шундай ақлли ўғилни тарбиялаган экансиз, сизга раҳмат. Биз, оналар “Келадиган келин хонадонимизга файз-барака олиб келсин, қадами қутлуғ бўлсин” деб ният қиламиз. Нима ҳам дердик, сингилжоним, сиз ҳам ҳаётни кўрган, тажрибали инсонсиз. Маслаҳатим, келинни ҳам тўғри тушунишга ҳаракат қилинг. Келинпошша ота-онасига меҳрибон, уларни деб қайғурадиган фарзанд экан. Умридан барака топсин. Ўғиллар камҳаракатроқ бўлсалар керак-да, қиз бола ота уйининг аҳволидан кўнгли тўлмай, уларга ёрдам бергиси келади, чоғи. Отаси уй-жойлар қилиб берган бўлса, ўша яхшиликларни ўғлингиз ҳам қайтаргиси, оғир пайтда қўллаб-қувватлагиси келаётгандир. Қарс икки қўлдан-да, сингилжоним. Кимгадир ўғилдан, кимгадир куёвдан буюради, деганлари рост гап. Бироқ келинпошшага ҳар нарсанинг меъёри борлигини тушунтиринг. Эрининг топган-тутганини ҳадеб ташийверса, рўзғорининг баракаси кетиб қолишини ётиғи билан айтинг. Ёшларнинг кўнглига тегмасдан гапирсак, албатта, тушунишади. Ўғлингизга уларни ёмон кўрсатиб ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Қудаларни ютуғи бизнинг ҳам ютуғимиз, бахтсизлиги эса биз учун ҳам омадсизлик, аслида. Дуо қилинг, ўғлингизга, қудаларга ҳам Худо инсоф берсин. Бу синовли дунё, Яратган бугун ўғлингизнинг ризқини зиёда қилган бўлса, эртага уни бошқаларга бериши ҳам мумкин.

Руҳшунос: — Тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, келинингиз каби ота-онасига ташийдиган аёлларни қайта тарбиялашга уринишлар кўп ҳолларда бефойда кечади. Уларга қанча тушунтирсанг ҳам, насиҳат қилсанг ҳам қулоққа олишмайди. Чунки келинингиз ҳанузгача фарзандларини эмас, ота-онаси ва ака-укасини асосий оилам деб ҳисоблайди. Керак пайтда пул топиб берадиган опалари борлигини билган укалар ҳам ўзларини ортиқча уринтирмайдилар. Шунинг учун вазиятнинг ечимини ўғлингиздан қидиринг. Агар у аёлига ортиқча маблағ тутқазмаса, пул масаласида қаттиққўл бўлса, келинингиз ота-онасига нарса ташишдан, бекитиб пул беришдан тийила бошлайди.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s