Мўлжални бехато олганди

Картинки по запросу доллар в руках фото

Қашқадарёлик Мавлуда Элтоева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўғли мактабнинг тўққизинчи синфини битираётганини ўйлаб, уни пойтахтдаги тиббиёт коллежларидан бирига киритиб қўйиш мақсадида таниш излашга тушди. Ундан-бундан суриштириб, Чилонзор тиббиёт коллежига келди ва шу ерда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Акмал Собиров билан танишиб қолди-да, унга дардини “дастурхон” қилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

– Ука, кўзимнинг оқу қароси бўлган ўғлим мактабни тамомлаяпти. У келгусида шифокор бўлиш ниятида.

– Жуда яхши ўйлабсиз, опа, – ҳамсуҳбатининг гапини илиб кетди А.Собиров. – Шифокорлар учун ҳамма жойда иш бор.

– Ҳа, шуни ўйлаб, жоним ҳалакда, айланай. Шунинг учун уни шу коллежга киритмоқчиман. Фақат қабулхонадагиларнинг айтишича, аввал шу ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни, бўш ўрин қолсагина, вилоятлардан келган болаларни ўқишга қабул қилишар экан.

А.Собиров мўлжални бехато олганини англаб, жилмайди.

– Хоҳласангиз, ўғлингизни коллежга киритиб қўяман, ўзим шу ерда ўқитувчи бўлиб ишлайман.

– Барака топинг, укажон. Савобнинг тагида қолардингиз. Бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман.

Орадан икки кун ўтиб, М.Элтоеванинг телефони жиринглади.

– Ассалому-алайкум, яхшимисиз? Мен ҳалиги масалани гаплашдим. Ўғлим ўқишга кирди, деб ҳисоблайверинг. Фақат раҳбарларимиз сўраган пулни берсангиз бўлди.

– Майли, фақат ҳозир имкониятим йўқ. Сиз у ёғини нақд қилиб қўяверинг, пулни кейинроқ албатта тўғирлаб бераман, – жавоб қилди аёл.

– Э, қизиқмисиз, – А.Собировнинг гапириш оҳанги ўзгарди. – Агар пулни олдиндан бермасак, ўғлингизни рўйхатга киритишмайди. Талабгорлар керагидан ортиқ бўлса… Минг доллар берар экансиз. Бўлмаса, болангиз ўқишга кирмайди.

Шунча пулни қаердан топиб беришни ўйлаб боши қотган М.Элтоева яна бир марта пулни кейинроқ беришни илтимос қилиб кўрди. Лекин А.Собиров кўнмади. Шундан сўнг она нима қилишини билмай, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда А.Собировнинг фириби фош этилди. Унга берилган 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Ушбу ишни атрофлича кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди уни Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди ва қилмишига яраша қонуний жазо тайинлади.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s