Руслан Чагаев соғлиғи сабаб боксдаги фаолиятини якунламоқда

Руслан Чагаев боксдаги фаолиятини якунламоқда

Ўта оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев расман спорт оламидаги фаолиятини тугатаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда “Ntv” хабар бермоқда.

Боксчининг қарори ҳақида унинг собиқ менежери Тимур Дугазаев ОАВга маълумот берар экан, ушбу қарор Чагаевнинг саломатлигидан келиб чиқиб қабул қилинганини айтди.

“Руслан спорт оламидаги фаолиятини кўриш қобилиятининг пасайиши муносабати билан тугатди. Биз унга Лукас Браун билан чиройли хайрлашув жанги ўтказишни таклиф қилдик, буни уюштириб бера олардик. Бироқ Руслан саломатлик жангдан азизроқ, деган фикрда бунга рози бўлмади”, дейди Дугазаев.

Маълумот учун, Руслан Чагаев 1978 йилнинг 19 октябрида Андижонда туғилган. Оилали, турмуш ўртоғи Виктория шифокор. Уларнинг Артур ва Алан исмли ўғиллари бор.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s