Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда

Жомбой туманидаги Ғубдинтоғ қир-адирлари бағрида ташкил этилган «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалиги ўз фаолиятида янгича ёндошувларни қўллаб кўчатчилик, боғдорчилик ва сабзавотчиликда салмоқли ютуқларни қўлга киритаяпти, деб ёзади Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти.

Шу йилнинг баҳор ойларида фермер хўжалиги даласига Италиядан келтирилган махсус техника воситаси ёрдамида 350 гектар майдонга томатбоп ва бозорбоп помидор уруғи қадалган эди. Бу ташаббус бевосита Украина давлатида фаолият кўрсатаётган «Гелиос-1» масъулияти чекланган жамиятидан келган мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Муҳими, помидорни етиштириш, уни йиғиштириб олиш тўла механизациялаштирилган. Жумладан, мавсум давомида гектаридан 90-95 тонна томатбоп помидор маҳсулотларини йиғиштириб олишда махсус комбайнлардан фойдаланилди. Бу эса ишчи кучини тежаб, маҳсулот таннархини пасайтирди.

Помидорни йиғиштириб олаётган «ақлли» комбайннинг ишлаш услуби ҳар қандай кишининг ҳайратини оширади. Унинг кучи билан ҳар куни 5-6 гектар майдондаги ҳосил саранжомланади. Комбайннинг яна бир афзаллиги, унга ўрнатилган компьютер ёрдамида помидор махсус транспортёрлар орқали тегишли техника воситасига, истеъмолга яроқсиз қисми бошқа транспортёр тасмалари орқали йўналтирилади.

Амалга оширилаётган бундай сайъи-ҳаракатларнинг барчаси, албатта халқимиз дастурхонини ўзимизда етиштирилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, истеъмолдан ортган мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилиш, иқтисодиётимизга қўшимча валюта киритиш ҳамда янги иш ўринларини яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Фото: Спутник, Виталий Тимкив

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s