Сардор Милано ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамаларига жавоб қайтарди

f1192a8697a3a17beff4f175ccf0b80a.JPG

Сардор Миланонинг “Голос” лойиҳасидаги иштироки ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Улар орасида Сардорни “туғилган юртини унутиб қўйганликда”, “юлдузлик касалига чалинганликда” айблаганлар ҳамда “қаерданлиги аҳамиятсиз, асосийси иқтидор” деганлар бўлди.

Сардор Милано бу масалага жим қараб турмай, Facebook’даги саҳифаси орқали қуйидагича жавоб қайтарди:

“Голос” саҳнасига чиқиш, айниқса, ортда қилинган шунча ишлардан кейин, таваккал эди. Бироқ бу ишни жуда пухта ўйлаб қилдим. Мен анчадан буён ўша 4 курсини ўзимга қаратишни истардим.

Мени хафа қилаётган нарса, бу – ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда менинг иштирокимга эмас, балки географияга боғлиқ саволларнинг кўплигидир. Биласиз, лойиҳада ҳар бир иштирокчининг чиқишидан олдин ўзи ҳақида сўзлаб берувчи кичик лавҳа эфирга берилади. Мен чиқиш қилган кўрсатувда бу лавҳа эфирга берилмади, у ерда мен ўз туғилган шаҳрим ҳақида гапирганман… Мен ҳеч қачон ўзлигимни яширмаганман ва ватанимга бўлган муҳаббатимни бир неча бор айтиб келганман…

… “Голос”даги саҳнада эса мен айни вақтда яшаётган жойимни номини айтдим. Мен Тошкентда туғилганман ва бу ҳақда ҳамма билади! Тошкент ҳар доим меники бўлган ва шундай бўлиб қолади!”

Фото: Facebook

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s