Сардор Милано: «Москвадан»?! Миллий ғурур қаерда қолди, Эшмуҳаммедов?

maxresdefault-2.jpg

Ёшлигида “Ямайка” қўшиғини ижро этиб катта шуҳрат қозонган Сардор Милано (ҳақиқий фамилияси Эшмуҳаммедов) “Севишганлар”, “Алвидо, ғўр ёшлигим” каби фильмлар режиссёри Элёр Эшмуҳаммедовнинг набираси. 6 ёшлигидан бери мусиқа билан жиддий шуғулланади. 15 ёшида, овози ўзгарганидан кейин академик қўшиқчилик санъати (опера) билан жиддий шуғуллана бошлаган. Россия 1 телеканалининг “Главная сцена” проектида эришган ғалабаси уни кенг оммага танитди. Бугун дунё саҳнасига йўл излаётган ёш ўзбек истеъдодларидан ҳисобланмиш Сардор Эшмуҳаммедов Миланонинг «Голос» лойиҳасидаги иштироки ўзбек санъат ихлосмандлари томонидан ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилмоқда. Аммо Тошкент шаҳрида туғилиб, пойтахтимиз саҳнасида илк қадамларини ташлаган бу хонанданинг машҳур лойиҳадаги иштироки ўзбек мухлислари томонидан эътирозларга ҳам сабаб бўлмоқда.
Sayyod.com мазкур чиқишда ўзини «Москвалик» («из Москва») деб таништирган Сардорни юлдузлик касалига чалингани ҳақида танқидий мақола эълон қилди, деб ёзади Hordiq.uz.

Милано сотқин ёки юлдузлик касали билан оғриган?

«Главная сцена» ғолиби ватандошимиз….билмасам энди бундай аташ мумкинмикан… Хуллас, Сардор Милано «Голос» лойиҳасининг янги мавсумида қатнашиб, нақ 4та ҳакамни диққатию, ҳаттоки талашувига сабаб бўлди. Лепс агар Сардор уни танламаса карьерасини бузишгача бориши ҳақида ҳазиломуз тахдид ҳам қилди. Бироқ, Милано одамийлик сифатларини ҳам ҳурмат қилган хонандаси Дима Биланни танлади.

Эътиборга жоиз тарафи, ҳакамлардан Агутин ва Лепс тик турган ҳолатда унга қарсак чалиб, маҳоратига мақтовлар ёғдирди. Балки ушбу юлдузлик онларидан талтайган Сардор Милано асли қаердан эканини унутдими, хуллас «Москваданман» дея ўзини таништирди. Чиқишининг охиригача на Ўзбекистон ва на Тошкент ҳақида лом-мим демади.

Сардор Милано «Голос» лойиҳасига 4 маротаба ҳаракат қилгани ва 5-чи маротаба уринишдан сўнг эфирга ўтганини айтгани ҳайратланарли. Чунки бир йил аввалги интервьюсида Сардор Миланонинг «Голос» ҳақида билдирган фикрлари мутлақо бошқача ва таъбир жоиз бўлса «Голос»ни менсимагандек эди:

Нима учун айнан “Главная сцена”? Нима учун ўзингиз истаган “Фабрика звезд” эмас, ёки “Голос” дейлик?

Сардор Милано: — Мен Москвага келган пайтим “Фабрика звезд” тугаб бўлганди. “Голос” лойиҳасида эса асосий диққат овозга қаратилади, мени эса нафақат овозим, балки чиқишимни тўлиқ томоша қилиб, қабул қилишлари керак, деган фикр менда ҳамиша бўлган. “Голос” лойиҳасида, биласиз, овозингизга қараб, кейин сиз томонга ўгирилишади. Менга эса нафақат овоз билан балки артист сифатида ҳам намоёнланиш муҳимроқ! Шунинг учун ҳам “Голос” лойиҳаси мен истагандек барча иқтидоримни тўлиқ очиб берадиган лойиҳа эмас, деб ҳисоблаб келганман. “Главная сцена” эса айнан ўзим истаган ва ўзим кутган нарса бўлди. Яна бу лойиҳага “Неоклассика” ҳам киритилган бўлиб, бу айнан менинг жанрим эди.

Шунингдек, сайтда «кўзини ёғ босадиган даражага бориб, ердан тугул ўз илдизидан узилган одамдан яхшилик кутиб бўлмайди. Эртага Америкага бориб қолса, Москваниям унутиб юборса ажаб эмас…» деган танқидлар келтирилади.

Айтиш лозимки, Сардор Милано (Эшмуҳаммедов) номига мухлислари томонидан ҳам жиддий танқидлар келиб тушмоқда. Ютуқлардан унутиб, асл Ватанини унутган хонандадан улар хафа бўлишга ҳақли.

«Agar men ushbu Golos ko’rsatuviga izoh beradigan bo’lsam, Sardor Milano mening nazdimda ochiqchasiga xoinlik qildi. Mayli u endi men uchun kechagi kun… Xabaringiz bormi yoki yo’q bilmadimku ma’lumot o’rnida Golosning Sardor Milano ishtirok etgan sonida yana bir TOSHKENT lik ANDRE PROTSENKO sahnaga ko’tarilibdi. Buni qarangki u ancha yillardan buyon Moskvada istiqomat qilar ekan. Shaxsiy do’koni va xususiy kolleksiyasi bor ekan, shunga qaramay u odam TOSHKENT da tug’ilgani va TOSHKENT da tahsil olganligini dadil ravishta ta’kidladi. Sahnada esa unga hakamlarning har to’rttalasi ham qaradi. Shuning barobarida Andre sahnada TOSHKENT / Moskva nomlarini yonma-yon tilga oldi. Kechagina Toshkentning non-tuzini yeb yurgan Sardor nimani o’ylab TOSHKENT deyishga kelganda o’zini oldiyu, uzoq yillardan buyon Moskvada yashayotgan Andre Protsenko qanday qilib baralla TOSHKENT so’zini takidladi?», дейди мухлислардан бири мақола сўнгида ўз фикрини қолдириб.

«Bunaqa insonlarni sotqin, xoin deyiladi! Hatto milliarder A. Usmanov ham Kremldan turib «Men O’zbekistonda tug’ilganman va o’zbek ekanligimdan faxrlanaman» deb aytgan. Shuning uchun endi uni (Sardorni — D.I.) o’zbek OAV unutishi kerak! O’z tug’ilib o’sgan Vatanini omma oldida aytishga or qiladigan sotqin insondan nimani ham kutish mumkin! Demak u o’zbekligidan or qiladi, yaramas. Yolg’onning umri qisqa! Vatanni unutgan insonni Vatan ham unutish kerak!» дейди яна бир ғазаб отига минган мухлис.

Нима бўлганида ҳам, гарчи ўзи буни саҳнада баралла таъкидламаса ҳам Сардор Эшмуҳаммедов ўзбек, ўзбекистонлик бўлиб қолаверади. Ахир, ота-онани ва Ватанни танламайдилар. Ўзбек хонандасига дунё саҳнаси ўз эшикларини очишини ва ютуқлари бундан-да зиёда бўлишини тилаймиз. «Москвадан» деган таъкиди учун эса хонандадан (агар мавжуд бўлса — Д.И) узрли изоҳ кутиб қоламиз, дейилади нашрда чоп этилган хабар якунида.

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s