Тарихдаги энг кўп ўлим ҳолатига олиб келган эпидемия сабаби маълум қилинди

Пассажиры трамвая во время эпидемии «испанки» в Сиэтле                                                        Сиэтлдаги “испанка” эпидемияси вақтида трамвай йўловчилари
Фото: Wikipedia

Франциянинг Нант университети биологлари нима учун Испания гриппи (“испанка”)нинг пандемия (катта ҳудудларга тарқаладиган эпидемик касаллик)си кўп сонли қурбонларга сабаб бўлганини аниқлашди. Маълум бўлишича, бунга гемагглютинин (ингл – HA) – вирусни ҳужайралар билан алоқа ўрнатишини таъминловчи оқсилдаги биттагина аминокислотани ўзгартирувчи мутация сабабчидир. Олимлар ўз хулосалари ҳақида arXiv.org репозиториясида чоп этилган илмий изланишда сўз юритганлар.

Тадқиқотчилар HA’нинг аминокислоталик кетма-кетлигини таҳлилдан ўтказишди. Улар 1918 йилда вафот этган инсон ўпкасидаги тўқималардан олинган намунадаги вирусдан чиқариб олинди. Бундай кетма-кетлик Миллий биотехнологиялар маълумот маркази (NCBI) маълумотлар базасидаги бошқалари билан таққосланди.

Жуфтликдаги тенглик тажрибаси ўтказилганда, ҳар бир “испанка”даги гемагглютинин аминокислотаси бошқа оқсилдаги аминокислота билан солиштирилди. Бунинг учун олимлар бир-бирига яқин бўлган оқсил ва нуклеинли кислоталар (ДНК ҳамда РНК)нинг ўхшаш жиҳатларини аниқловчи BLAST дастуридан фойдаланди.

Аниқланишича, 1918 йилги гемагглютинин бошқа оқсиллардан 25 та аминокислота билан ажралиб туради. Шу билан бир қаторда, уларнинг бири – 188-чи ҳолатдаги глицин, зарарланувчи ҳужайрани усти қатламга ўтишида муҳим ўрин тутадиган молекуланинг асосий қисмида жойлашган. Бундай вазият бошқа вирусларнинг HA молекулаларида камдан-кам учрайди. Шунинг учун, олимларнинг фикрича, айнан у “испанка”нинг ўлимга олиб келишига туртки берган.

Тадқиқотчилар турли кўринишдаги гриппларнинг гемагглютининларидаги мутацияларни мониторинг қилиш, янги ўта хавфли бўлган вирусларни топишда қўл келишига умид билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “испанка” — 1918-1919 йилларда рўй берган оммавий грипп эпидемиясидир. Олимларнинг баҳолашича, вирус билан 550 миллион нафар инсон касалланган бўлиб, 50-100 миллиони вафот этган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s