Тошкентнинг Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди (Фото)

Тошкент учун 2011—2012 йиллар давомида Чехиядан олиб келинган замонавий Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида фотохабар қолдирилган, деб хабар беради Daryo.uz.

«Самарқандга хуш келибсиз! Янги трамвай вагонлари шаҳарга етиб келди. Лекин бу — бор-йўғи тахмин. Бу Самарқанд орқали олиб ўтилаётган транзит юк бўлиши ҳам мумкин», — дейилади 17 октябрь, душанба куни эълон қилинган фотохабарда.

Хабар муаллифи Самарқанд вокзалида нечта трамвай вагони турганига аниқлик киритмаган. Суратларга қараб, уларнинг аниқ сонини билиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил октябри бошида Самарқандга ташриф буюриб, 2017 йил Наврўз байрамигача шаҳарда трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берган эди.

Фото: Facebook / «Samarkand.Samarkandcy»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s