Уйнинг олдига исириқ осиб қўйиш тўғрими?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали бўлган Muslim.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:

“1) Biz taraflarda ko‘z tegmasin deb uyning oldiga tuz isriq перец osib qo‘yishadi bu shirq amalmi? 2) Salomlashganda qisqacha salom, valekum desa bo‘ladimi ? 3) Ba’zi bir odamlar o‘z joniga qasd qilishadi yoki uni o‘ldirishadi bu ham ajali yetganligidanmi? Javobingiz uchun raxmat”.

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“ 1. Агар шу нарса ёмон кўзлардан асрашини эътиқод қилиб осган бўлса, бу иш амалий ширк ҳисобланади. 2. Кўпчилик уламолар наздида саломга “Ва алайкум” деб алик олиш тўғри эмасдир. Улар бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятини далил қилишган: “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи зотдир”. (Нисо сураси, 86-оят) Ушбу оятга кўра, салом берилса, унга ундан-да гўзалроқ ёки худди ўзидек жавоб бериш лозимлиги маълум бўлади. Лекин “Ва алайкум” билан чекланишнинг жоиз ёки жоиз эмаслигида уламолар ихтилоф қилишган. Шунинг учун “Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” ёки “Ва алайкум ассалом” деб, тўлиқ жавоб беришлик афзалдир. 3. Ҳа, бу ҳам ажал етганидандир. Ҳеч бир банда Аллоҳ таоло белгилаган ажалдан олдин ёки кейин вафот қилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Ҳар бир уммат учун (муайян) ажал (муддат) бордир. Ажаллари етганда, бирор соат кечиктира олмайдилар ҳам, олдинга ҳам сура олмайдилар”. (Аъроф сураси, 49-оят)”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s