“Ўзбекистон ҳаво йўллари” халқаро йўналишларга авиачипталарни онлайн-сотишни йўлга қўймоқда

2016 йилнинг 18 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси авиачипталарни онлайн-бронлаш ва улар учун UzCard банк карточкалари воситасида ҳақ тўлаш бўйича хизматлар турини кенгайтиради. Бу ҳақда Миллий авиакомпания расмий сайтида хабар берилган.

Эндиликда, исталган вақтда уйдан ёки офисдан туриб сиз республика ичидаги, шунингдек яқин ва узоқ шарқ мамлакатларига авиачипталарни расмийлаштиришингиз мумкин.

Буюртмани расмийлаштириш учун Миллий авиакомпания сайтига кириш керак. Хизматлар авиачипталар сотишнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ва UzCard пластик карталари воситасида авиачипталар учун ҳақ тўланади.

Кейинги босқичда эса VISA ва Mastercard валюта пластик карталари ёрдамида ҳақ тўлаш тизимини амалга тадбиқ этиш режалаштирилган, деб хабар қилди авиакомпания.

Интернет орқали бронлаш ва ҳақ тўлаш муваффақиятли амалга оширилганда, бронлаш пайтида кўрсатилган электрон манзилга ва мобил телефонга электрон чиптанинг йўналиш распечаткасини оласиз.

Учиб кетиш чоғида аэропортга келиб электрон авиачиптанинг распечаткаси ва йўловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспортни) кўрсатиш кифоя.

Интернет орқали бронлаш ва ҳақ тўлаш парвоз учиб кетишидан камида 3 соат олдин амалга оширилиши лозим.

Фото: Газета.уз

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s