Ҳокимларнинг Бош вазирдан ибрат олиб, фуқаролар муаммоларини шахсан ҳал этиши вақти аллақачон келди

pm-gov-uz2.jpg

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Бош вазир Шавкат Мирзиёевдан ибрат олиб, фуқароларнинг мурожаатларини шахсан назоратга олиб, уларни ҳал этишда самарали тизимни йўлга қўйиш вақти аллақачон келди, деб ёзмоқда 1news.uz “Ўзбекистон овози” нашрига асосан.

“Ахир кимдир умид билан ҳокимият эшигида сарғайса, шундан сўнг қўли бирор ишга борадими? Шундай вазиятдан кейин унинг қалбида табиий ниш ура бошлаган жамиятдан норозилик эртага газак отиб кетмаслигига ким кафолат беради?!” дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги имзоси билан тарқатилган мақолада.

Масалан, Сирдарё туманида яшовчи Мирсаид Низомов Ўзбекистон Бош вазирининг виртуал қабулхонасига ўзи яшаётган ҳудудда 5-6 йилдан буён табиий газда мунтазам узилишлари бўлаётганини айтиб ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мурожаатдан кейин табиий газ таъминоти тез муддатда йўлга қўйилган. “Савол туғилади: ушбу туман мутасаддилари нега мазкур масалани ўз вақтида ўрганиб, тезда чора кўрмади? Ёки улар Бош вазирга мурожаатдан сўнггина бу ерда газ қувурлари чиндан таъмирталаб эканини билиб қолишдими?..” дея саволга тутилади масъуллар.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s