Дунёдаги энг қўрс кишилар қайси давлатларда яшаши маълум бўлди

Люди на набережной в Польше                                                      Польшадаги қирғоқлардан бирида кишилар
Фото: Radu Sigheti / Reuters

Энг қўрс муносабатли инсонлар Прибалтика ва Шарқий Европада, энг омадлилар эса – Лотин Америкаси ҳамда Форз кўрфазида истиқомат қилади. Бу ҳақда жаҳоннинг 63 мамлакатида руҳшунослар томонидан ўтказилган менталитет тадқиқоти натижалари сўзламоқда, деб хабар беради Journal of Cross-Cultural Psychology.

Олимлар, уларнинг фикрича, халқ менталитетига таъсир кўрсатувчи хусусиятларни аниқлаганлар. Гап асабийлик, ўзгаларга ишонувчанлик, бажарувчанлик, шунингдек жамоага қўшила олиш каби характер жиҳатлари ҳақида бормоқда. Мутахассислар айни вақтдаги ҳолатни ўрганиб чиқишганини ва вазият ўзгариши мумкинлигини ҳам қўшимча қилишди.

Энг совуқ муносабатдаги инсонлар деб Польша, Литва, Эстония ва Болгария аҳолиси тан олинди. Омадли ва шу билан бир қаторда ҳиссиётга берилувчан деб Эквадор, Саудия Арабистони, Перу ҳамда Дания фуқаролари ҳисобланди.

“Тадқиқот айни дамдаги ҳолатни акс эттиради. Бу айниқса сўнгги йилларда тарбия анъаналари жиддий равишда ўзгарган АҚШга тегишлидир”, – дея айтиб ўтди тадқиқотчилардан бири, АҚШнинг Мичиган штати университети ходими Уильям Чопик (William Chopik). Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар рейтингда еттинчи ўринни эгаллади. Бу жамиятда ўзгаларга беэътибор инсонлар йўқ деган ўзига хос мамлакатда образ юзага келтирилаётганига қарамай юз берди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s