Мансабингизни суиистеъмол қилманг

big_8892091.jpg

Лавозим борки, ўзига яраша масъулияти бўлади. Айниқса, мансабдор шахс бўлиш осон эмас. Жумладан, мактаб директори кўп сонли жамоанинг бошлиғи, таълим-тарбия даргоҳининг мутасаддиси саналиб, ҳар бир ҳодисага эътиборли бўлиши, ўзининг ва жамоа фаолиятини қонун талаблари асосида ташкил қилиши лозим.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Анварбек Қурбанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йилдан 2015 йил 3 сентябрга қадар Боғот туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида директорлик қилган. Ачинарлиси, Анварбек ҳар имкониятдан самарали “фойдаланиб”, ўз чўнтагини қаппайтириш пайида бўлганлиги суриштирув жараёнида маълум бўлди. Жумладан, у икки маротаба мактабга тегишли темир қувурларни сотиб юборган экан. Сотувдан тушган 1 млн. 500 минг сўм пулни эса чўнтагига жойлайди. Шунингдек, мактабда мавжуд бўлган 15 турдаги жами 5 млн. 746 минг сўмлик товар-моддий бойликларни ишчиларга бериб юборади.

Бу орадан турмуш ўртоғи, синглиси ҳамда ўғлини мактабда ишламагани ҳолда қоровул, ўт ёқувчи лавозимларига расмийлаштириб қўяди. Уларнинг номига иш ҳақи ҳисоблайди. Тўлов ведомостларига ўзи имзо чекиб бораверади. Йиллар давомида ушбу ҳийласи эвазига қўлга киритган маблағи 7 млн. 237 минг сўмни ташкил қилди.

Албатта, А.Қурбанов бу каби талон-торожликларни бир ўзи амалга оширмаган. Унга хўжалик ишлари мудири Р.Хўжаев кўмаклашган экан. Уларнинг ҳар иккиси қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришларига тўғри келди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s