Самарқандга бутун дунёдан мактублар келмоқда

Регистон майдони архив сурат

Шаҳар куни арафасида Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат марказидаги “Эсперанто” халқаро дўстлик тўгараги фаоллари “Самарқанд ҳақида сўз” деб номланган халқаро мактублар кунини ташкил этдилар, деб хабар беради Спутник “Самарқандиёна” энциклопедик лойиҳаси матбуот марказига асосан.

Бугун, 18 октябрь куни бўлиб ўтадиган Самарқанд куни бу йил 20-чи маротаба нишонланади. Эслатиб ўтамиз, ушбу байрам нишонланишининг ташаббускори Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бўлган.

Эсперанточилар ушбу тадбирга Самарқанд уларнинг ҳаётида у ёки бу тарзда из қолдирган барчани таклиф этишди ва шаҳарга ўз тилакларини изҳор этишларини сўрадилар.

“Бунга анча бўлган бўлса-да, Ўзбекистонга ва Самарқандга келганимда ҳайратда қолганлигимни ҳозиргача кечагидек эслайман. Шаҳар ҳақида гид менга кўп нарсаларни ҳикоя қилиб берганди. Грузияга қайтганимдан сўнг Самарқанд ҳақидаги кўплаб китобларни ўқиб чиқдим. “Самарқандга қасида” шеърини грузин тилига ўгириш имкониятини қўлга киритганимда эса ўзимни яна бир марта бахтли ҳис қилдим”, — деб ёзган Грузиянинг Рустави шаҳридан Галина Дугашвили.

Акция қатнашчилари шаҳар ҳақида ҳикоялар, шеърлар, қўшиқлар ва ўз таассуротларини йўллашган.

“Мен Самарқандга узоқ 1975 йилда Чехияда социализм ҳукм сурган даврда келганман, — деб эслайди Либа Габальда. — Ҳар сафар мен бу гўзал суратни – Регистон майдонидаги мовий мадрасани кўрганимда хаёлимда ўша саёҳатим жонланади”.

Шаҳар ва шаҳарликларни қутлаб битилган мактублар шунингдек Буюк Британия, Россия, Хитой, Бангладеш, Франция, Испания, Тайван ва бошқа кўплаб мамлакатлардан келди.

Фото: Flickr / Dan Lundberg

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s