Семизлик ақли заифлик билан боғлиқ экани аниқланди

Картинки по запросу ожирение фотографии

Америкалик тадқиқотчилар ортиқча вазн кекса ёшдаги кишиларнинг когнитив функцияларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлади. Олимлар хулосалари ҳақида Аризона университети сайтида чоп этилган матбуот-релизида қисқача хабар берилган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тана массаси индекси (ТМИ) қанчалик юқори бўлса асаб тизимида шунчалик кучли яллиғланиш юз беради. Бу нима сабабдан семизликдан азият чекувчи кекса инсонларда хотира бузилиши, эътиборнинг йўқолиши ва ақлий имкониятларнинг пасайишига тушунтириш беради.

Олимлар Англияда ўтказилган 12-йиллик қариш тадқиқотини таҳлилдан ўтказишди. Унинг мақсади Буюк Британияда кекса аҳолининг соғлиғи ҳолати, имконият даражаси ва ижтимоий-иқтисодий вазиятини ўрганишдан иборат бўлган. Мутахассислар иккита алоҳида гуруҳ тузишди. Уларнинг бирига тўққиз минг киши кирган бўлса, бошқасидан эса – 12,5 минг инсон ўрин олди. Ҳар бир гуруҳдаги қариш жараёни олти йил давомида кузатиб борилган. ТМИ, организмдаги яллиғланиш жараёни даражаси ва когнитив имкониятлар баҳолаб чиқилди.

Маълум бўлишича, ТМИ С-реактивли оқсил (қон плазмаси оқсили) функцияларига таъсир кўрсатади. Бу эса унинг яллиғланишдаги ўрнини кучайтиради. Ушбу молекула тизимли (бутун организмни қамраб олувчи) патологик жараёнлар маркери саналади.

Олимларнинг огоҳлантиришича, улар томонидан аниқланган ўзаро боғлиқлик сабаб нимада эканлигини эмас, балки якундаги ҳолатни тушунтириб беради. Юқори ТМИнинг салбий таъсири борасидаги фаразни тасдиқлаш учун тажрибавий ҳолатда тана массасини камайтириб, сўнг бу яллиғланиш даражасини қандай ўзгартиришини кузатиб бориш керак.

Фото: vesdoloi.ru

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s