Туғруқдан сўнг аёл киши худди онадан туғилгандек пок бўлиши ростми?

Islom.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Эшитишимча аёл киши туғруқдан кeйин худди онадан янги туғилгандeк пок ва гуноҳсиз бўлар эмиш. Шу ростми?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Қуръони каримда ёки ҳадиси шарифларда кўзи ёрган аёл барча гуноҳлардан фориғ бўлади деган мазмунда бирор далил йўқ. Аммо мусулмон кишига етган ҳар бир мусибат, бало-офат, оғриқ, қийинчилик, жисмоний ёки руҳий касалликлар сабабли Аллоҳ таоло унинг хато-камчиликларини ўчиради.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга етадиган бирор мусибат йўқки, Аллоҳ у туфайли унинг гуноҳларини ўчирмаса. Ҳатто унга санчиладиган тикан туфайли ҳам», деганлар (Бухорий ривоят қилган).

Абд ибн Ҳумайднинг «Муснад»ида, Ибн Абуддунёнинг «Ал-Иёл» китобида шундай ҳадис келтирилади: «Аёл кишига ҳомиладорлигидан то туққунича, то фарзандини сутдан ажратгунича Аллоҳ йўлида қонга беланган кишининг ажри берилади. Агар аёл шунинг орасида вафот этса, унга шаҳиднинг ажри берилади». Баъзи уламолар буни ҳасан ҳадис дейишган. Ҳадисдаги мусибат туфайли гуноҳлар ўчирилади деган гап кабира гуноҳларга тааллуқли эмас. Кабира гуноҳнинг ўчирилиши учун албатта тавба лозимдир”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s