Фарруҳ Зокиров қўшиқларига деярли клип суратга олмаслигига изоҳ берди

420x232_article_1476777616_udN4Ih.jpg

Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров қўшиқларига жуда кам ҳолларда клип суратга олиши сабабларини маълум қилди, деб ёзади Darakchi.uz.

“Биласизми, қўшиқни айлантириш—ўта жиддий, мураккаб жараён. Ижтимоий тармоқлар пайдо бўлиши билан интернет кучли ахборот оқимига тўлди. Оқибтада эса қўшиқни айлантиришнинг анъанавий усуллари тубдан ўзгарди ва бу жараён катта меҳнат ва сармояни талаб қилади. Ўйлашимча, агар биз янги қўшиқни айлантиришни истаганимизда, бунинг уддасидан чиққан бўлар эдик. Бизда бундай мақсад йўқ”,—дейди Фарруҳ Зокиров Uzbekistan Today нашрига берган интервьюсида.

“Журналистлар мендан нима учун клипларим камлиги ҳақида сўрашади. Мен бунга ўзгача ёндашаман. Олий даражадаги клип суратга олиш катта маблағни талаб этади. Клипда эса аниқ мақсад бўлиши керак. Пул топилади… Аммо клип нима учун керак? Авваламбор, ном чиқариш учун, машҳур бўлиш учун. Тушуняпсизми, бизга эса бу керак эмас, ном чиқардик, ёшлар ном чиқариш учун клип суратга олаверсин”,—дея сўзларини давом эттиради Фарруҳ Зокиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Фарруҳ Зокиров куз мавсумида “Ялла” гуруҳининг концерт бериши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s