Актриса Ситора Фармонова Facebook’даги қалбаки Ситора Фармонованинг устидан шикоят қилди

Foto: Instagram / @farmonova

Актриса Ситора Фармонова Facebook’да унинг номидан очилган ва 12 мингдан ортиқ обуначини тўплашга муваффақ бўлган сохта саҳифа устидан шикоят қилди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган, деб ёзмоқда Daryo.uz.

«Азиз дўстлар! Facebook’да менинг исм-фамилиямдан фойдаланган ҳолда қалбаки Ситора ўтирибди. У менинг номимдан турли сайтларга бўлмағур интервьюлар бериб, одамлар билан ҳар хил тусда мулоқотга киришмоқда», — деб ёзади актриса.

«Менинг саҳифам номи ҳам худди шундай, бироқ меники кўп йиллардан бери мавжуд, бу қалбаки саҳифанинг очилганига эса икки йил бўлди. Азизлар, шу саҳифа устидан Facebook’га шикоят қилиб, унинг тармоқдан ўчириб ташланишига ёрдам беринг», — дея мурожаат қилган Ситора Фармонова.

Фото: Instagram / @farmonova

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s