Замонавий инсонларнинг пайдо бўлиш сабаби маълум қилинди

 Фото: Civil Protection of Jalisco / Reuters

Бир неча юз минг йил аввал Эфиопияда юзага келган вулқоннинг юқори фаоллиги инсон эволюциясига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бундай хулосага Уильям Хатчинсон (William Hutchison) бошчилигидаги Оксфорд университети геологлар гуруҳи келди, деб хабар беради Nature журнали.

Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, вулқонлар Шарқий-Африка водийсида уйғонган. Ушбу водийнинг бир қисми айнан Эфиопия ҳудудига киради. Шу билан бир қаторда, қитъанинг аста-секин бўлиниши магма даражасининг ошишига хизмат қилади.

Геологлар узунлиги 200 километр келувчи Эфиопиядаги рифт қисмида юз берган вулқон отилиши тарихини тикладилар. Бунинг учун улар Алуто ва Корбетти вулқонларини ўрганиб чиқиб, жинслар ёшини радиоуглерод таҳлили ва аргон изотопларининг тахминий пайдо бўлиш даврини тиклаш ёрдамида аниқлади. Бу маълумотлар бошқа икки вулқон рифтлари тадқиқотидан олинган маълумотлар билан бирлаштирилди.

Маълум бўлишича, 320-170 минг йил аввал бу қисмда жуда ҳам кучли вулқон жараёнлари юз берган. Геологларнинг баҳолашича, вулқон отилиши одатдагидан кўра беш маротаба кўпроқ кузатилган. Бу инсоннинг ҳудудга 200 минг йил аввал келиши билан бир даврга мос тушади. Вулқон фаоллиги Homo sapiense томонидан эгалланган майдонларда жиддий экологик ўзгаришларга сабаб бўлиб, бу турнинг эволюциясига ҳам таъсир кўрсатгани аниқ.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s