Испаниялик эркак тўрт нафар қизалоқнинг номусига теккани учун 126 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади

ISPANIYa.jpeg

У Антонио Ортис исмли эркак бўлиб, 2014 йили полиция тарафидан қўлга олинган. Суд жараёни эса бугун бошланди. Тахминларга кўра, бу жараён 2016 йил декабр ойи охирига қадар давом этади.

Маълумотларга қараганда, Ортис машина олди-сотдиси билан шуғулланган. У 5-11 ёш атрофидаги бегуноҳ гўдакларни, яъни, қизалоқларни болалар майдончаларидан алдаб олиб кетиб, зўрлик билан уларга гиёҳванд моддалар берган. Кейин эса номусига теккан. Қизалоқларни уйи яқинига олиб бориб қўйишдан олдин жиноят изларини йўқотиш илинжида уларни чўмилтирган.

Хуллас, у шу кунга қадар тўрт қизалоқни бахтсиз қилган, улардан бири жиддий хасталикка ҳам учраган. Полиция маньякни қидириш асносида жами 78 мингта машинани кўздан кечирди. Сабаби, у ҳар жиноят қилганда бошқа-бошқа машиналардан фойдаланган. Прокуратура Ортисни 77, 5 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди. Жабрланувчиларнинг адвокатлари эса жазо 126 йилдан кам бўлмаслигини таъкидлашди. Маньяк қамоқ жазосидан ташқари жабрланган оилаларга 475 минг евро миқдорида товон пули ҳам тўлайди.

Суднинг бу қадар узоқ давом этишига сабаб жараёнлар давомида 100 нафарга яқин гувоҳлар кўрсатмалари тингланиши кўзда тутилган.

Дарвоқе, маньяк ўз қабиҳликларини асосан Мадрид шаҳрида амалга оширган.

РИА Новости

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s