Машҳур ошпаз Обаманинг сўнгги юқори даражадаги кечки овқати ҳақида гапириб берди

Марио Батали Марио Батали
Фото: Cheriss May / Zumapress / Globallookpress.com

Бош ошпаз Марио Батали АҚШ президенти Барак Обаманинг 13-чи ва сўнгги олий даражадаги кечки овқатига тайёргарлик борасида сўзлаб берди. 18 октябрь куни Обама Италия бош вазири Маттео Ренци билан биргаликда овқатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Кечки овқат Оқ уйнинг Жанубий майсазоридаги чодирда бўлиб ўтди. Унда ҳаммаси бўлиб 400 киши қатнашди. Душанба кунидан махсус таклиф этилган бош ошпаз Батали ва унинг Нью-Йорклик тўртта ёрдамчиси тайёргарлик ишларини бошлади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, уни ҳақиқатдан ҳам иссиқ таомлар шинавандаси сифатида ошхонанинг меҳмонлар учун столлар ўрнатиладиган жойдан 200 метр узоқликда жойлаштирилиши хавотирга солган.

Газак сифатида ширин картофелли равиоли берилди. Ундан сўнг – мускатли қовоқдан тайёрланган салат ва мармар мол гўшти, десертга эса итальянча музқаймоқли олма тарти тортилди. Овқатланиш якунига етгач, барча учун хонанда Гвен Стефани чиқиш қилди.

Итальянча ошхона устаси дея ҳисобланувчи Баталининг айтишича, кўпроқ Ренци ва унинг рафиқаси сабаб хавотирда. “Одатда паста тайёрлаб, уни дастурхонга тортганингизда сизни америкаликларнинг фикри унчалик қизиқтирмайди. Сиз италияликлардан хавотирда бўласиз”, – деб қўшимча қилди машҳур ошпаз.

Эслатиб ўтамиз, Марио Батали – пазандаликка бағишланган китоблар муаллифи, ресторатор ва ABC телеканалидаги The Chew шоуси бошловчиси саналади.

АҚШдаги президентлик сайловлари эса 8 ноябрь куни ўтказилади. Янги давлат раҳбари Оқ уйга келаси йилнинг январида кўчиб ўтади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s