Саудия Арабистонида илк бор қироллик оиласи аъзоси қатл этилди

Саудия Арабистонида шаҳзода Турки бин Сауд ал-Кабирга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. Қироллик оиласи аъзосининг қатл этилиши монархия тарихида биринчи марта юз берди, деб ёзади Daryo.uz Frans Press агентлиги хабарига таяниб.

Ал-Кабирга нисбатан ҳукм Саудия Арабистони олий ва апелляция суди томонидан тасдиқланди, шунингдек, унинг қатл этилиши учун қирол фармойиши чиқарилди.

2014 йилда суд шаҳзода Турки бин Сауд ал-Кабирни Ар-Риёд яқинидаги шаҳарчада бир гуруҳ кишилар ўртасида юзага келган муштлашувда Саудия Арабистони фуқаросини ўлдиришда айбдор деб топди. Жанжалдан сўнг ўлдирилган одам шаҳзоданинг дўсти эканлиги аниқланган. Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, воқеа жойига полицияни Ал-Кабирнинг ўзи чақирган. Шундан сўнг у қўлга олинган.

Саудия Арабистонида амал қилувчи шариат қонунларига кўра, қотиллик, гиёҳвандлик воситалари контрабандаси, қуролланган ўғрилик, номусга тегиш ва худога шак келтиришга нисбатан ўлим жазоси тайинланади.

Жорий йилда Турки бин Сауд ал-Кабирнинг қатл этилиши ҳисоб бўйича 134-ўлим жазосининг ижроси бўлди.

Фото: Getty Images

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s