Тошкентнинг Миробод туманида “Каптива” автомобили ёниб кетди

1476830119_14657420_325967041096133_367412793557905066_n.jpg

Пойтахтнинг Миробод туманида кеча, сешанба куни тунги соат 2 лар атрофида “Каптива” автомобили ёниб кетган. Ҳолат нима сабабдан юз бергани борасидаги тахминлардан бири – атайин ўт қўйиш, деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.

1476830208_14642269_325970344429136_6846694524716038408_n.jpg

Ҳодиса Миробод бозори яқинидаги аҳоли турар-жой ҳудуди ичида рўй берган. Ёнаётган автомобилнинг фотосурат ва видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди.

Маълум бўлишича, автомобиль яқин атрофдаги кўпқаватли уйлардан бирида истиқомат қилувчи аёлга тегишли бўлиб, машина уйининг ойнаси тагида турган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль ичидан ёнган – олов ҳаттоки салондан ташқарига ҳам чиққан. Ўт ўчириш хизмати ва йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг воқеа жойига 10 дақиқа ичида етиб келишлари сабаб ёнғин тезда бартараф этилди, яқин атрофдаги машиналар эса хавфсиз масофага олиб ўтилди.

1476830138_14724353_1002968546478557_1310658105340401172_n.jpg

Тахминлардан бири – автомобилнинг электр симлар тармоғида носозлик юзага келган бўлиши мумкин. Шунингдек, атайин ўт қўйиш тахмини ҳам ҳозирча олиб ташланмаган.

Фото: Facebook / Водители Ташкента

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s