Тошкент-Навоий йўналиши бўйича парвозга чиққан самолёт зудлик билан Тошкентга қўндирилди

Тошкент-Навоий йўналиши бўйича парвозга чиққан самолёт зудлик билан Тошкентга қўндирилди

18 октябрь куни Тошкент аэропортидан Навоийга отланган IL114 самолёти зудлик билан яна Тошкентга қўнди. Бу ҳақда самолёт бортида бўлган сайтимиз муштарийларидан бири Мобил мухбир лойиҳаси орқали хабар берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Йўловчининг сўзларига кўра, Hy-1347 рейси билан Тошкент-Навоий парвози белгиланган вақтдан бир соат ўтиб амалга оширилгган. Йўловчиларга айни ҳолат ноқулай об-ҳаво шароити сабабли юзага келгани айтилган.

Йўловчилар ўз жойларини эгаллаб, самолёт ҳавога кўтарилгач, номаълум сабабларга кўра, 1 соатга яқин самода айланиб турган. Охир-оқибат парвоз бекор қилиниб, ҳаво кемаси яна Тошкент аэропортига келиб қўнган.

Бортдагиларга ушбу ҳолат техник носозлик туфайли юзага келгани айтилган. Йўловчилар ва экипаж аъзоларига ҳеч қандай зарар етмаган.

Самолётни ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари кутиб олгани айтилди.

Мазкур ҳолат юзасидан нашр мухбирлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси билан боғланди. Компания Ахборот хизматининг маълум қилишича, самолёт ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, туман тушгани сабабли қайта Тошкентга қўндирилган. “Самолётда ҳеч қандай носозлик аниқланмаган. Улар парвозга чиқишидан аввал, жиддий текширувлардан ўтказилади”, дейди гўшакни кўтарган ходим.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s