Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган 59 ташкилот ва компания. Тўлиқ рўйхат

Foto: UZ24

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Мазкур қарор билан раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

59 ташкилот ва компания киритилган рўйхатнинг тўлиқ кўриниши билан қуйида танишишингиз мумкин, деб ёзади Daryo.uz.

1. Ўзбекистон Президенти девони.
2. Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари.
3. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси.
4. Ўзбекистон Конституциявий суди.
5. Ўзбекистон Олий суди.
6. Ўзбекистон Олий хўжалик суди.
7. Ўзбекистон Бош прокуратураси*.
8. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати*.
9. Марказий сайлов комиссияси.
10. Ўзбекистон Марказий банки.
11. Ўзбекистон Ҳисоб палатаси.
12. Тошкент шаҳри ҳокимлиги.
13. Тошкент вилояти ҳокимлиги.
14. Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги.
15. Ўзбекистон Молия вазирлиги.
16. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
17. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги.
18. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
19. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги.
20. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
21. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги.
22. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.
23. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги*.
24. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
25. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
26. Ўзбекистон Адлия вазирлиги*.
27. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги.
28. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
29. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси.
30. Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.
31. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси.
32. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси.
33. Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
34. Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.
35. Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси.
36. Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.
37. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги.
38. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги.
39. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги.
40. Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги.
41. Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги.
42. «Ўзархив» агентлиги.
43. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси.
44. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.
45. Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.
46. Ўзбекистон Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.
47. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси.
48. «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти.
49. «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти.
50. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти.
51. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси.
52. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси.
53. «Ўзпахтасаноатекспорт» холдинг компанияси.
54. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси.
55. «Ўзавтойўл» автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси.
56. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси.
57. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси.
58. Ўзбекистон Фанлар академияси.
59. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти.

Изоҳ

1, 2 ва 3-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари (Ўзбекистон Президенти девони, Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси) аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Ўзбекистон Президенти девони Ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда — уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланади.

* 7, 8, 23 ва 26-бандларда кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари аппаратлари ходимларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома тегишли равишда ушбу органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланади.

Фото: UZ24

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s