Шайтон: «Мен шогирдингизман, хоним!!!»

Картинки по запросу флиртующая женщина фото

Шайтон бир аёл билан тортишиб қолибди:

– Нимага одамлар сизнинг макр- ҳийлаларингиз ҳақида бўрттириб гапиришади? Аслида мен ҳийла ва макрда тенгсизман-ку!..

Аёл:

– Қўй бу гапларни, яхшиси макрда зўр эканингни амалда исбот эт. Ҳув ана у ерда ишлаб турган тикувчи кишини кўряпсанми? Хозир шу эркакни васвасага солиб, суюкли хотинини талоқ қилдира оласанми?

Шайтон:

– Албатта! — деб бориб, тикувчига ҳар хил васвасалар қила бошлабди.

Тикувчи хотинини жуда яхши кўрганлиги сабабли шайтоннинг васвасалари кор қилмабди. У хотинини ҳайдаш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмабди.

Шайтон шунда ноумид бўлиб ортга қайтибди. Кейин аёл:

– Энди сен қараб тур, — деб йўлга отланибди.

Аёл бориб тикувчига дебди:

– Менга энг чиройли матодан рўмолча тикиб берсангиз. Ўғлим севганига совға қилмоқчи эди…

Тикувчи ўзгача меҳр билан аёл сўраган рўмолчани тикиб берибди.

Кейин аёл ўша кишининг уйига бориб, дарвозани тақиллатибди. Эшикни очган тикувчининг хотинидан “Уйингизда намоз ўқиб олсам бўладими?”, деб сўрабди. Аёлнинг розилигини олгач, ичкарига кириб, аёлга билдирмай ўша рўмолчани тикувчининг уйига ташлаб чиқибди.

Тикувчи уйига келиб рўмолчани кўргач, жаҳл устида хотинини талоқ қилибди.

Шунда шайтон аёлга:

– Қойил, тасанно! – дебди.

Аёл:

– Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шошмай тур, энди бир гап билан унинг хотинини уйга қайтараман, – дебди.

Шайтон:

– Бўлиши мумкинмас, агар айбингни бўйнингга олсанг, ўзинг балога қоласан-ку — дебди.

Аёл:

– Қараб тур!..

Сўнгра аёл тикувчига бориб:

– Менга кеча тикиб берган рўмолчангизнинг айни ўзидан яна битта тикиб беринг. Кеча бир бечора хотинникида намоз ўқиб, унинг уйида унутиб қолдирибман. Қайтишга уялдим!

Шунда тикувчи хотинининг айбсиз эканини тушуниб, яна қайтиб олиб келибди.

Шунда шайтон қўл кўтариб, таслим бўлганини айтибди:

– Мен шогирдингизман, хоним!!!

Манба: Hordiq.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s