Энди ажрашган эр-хотинларнинг исм-фамилияси телевидение ва газета орқали эълон қилинади

Энди ажрашган эр-хотинларнинг исм-фамилияси телевидение ва газета орқали эълон қилинади

Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан оилавий ажримлар масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилиш сўнггида Тошкент шаҳар ҳокими янги қарор устида иш бошлаб юборилгани, унга кўра, Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақида маълумотлар – оила вакилларининг исм-фамилияси бундан буён “Тошкент” телеканали ва “Тошкент оқшоми” газетасида бериб борилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz.

Шаҳар ҳокими бу ишга жиддий киришар экан, ажрашаётган оилалар ҳақидаги маълумотларнинг телевидение орқали тарқатилиши, ажримларнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди.

“Ажрашаётган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00да эфирга узатиладиган дастурда, ўзгариш бўлмаса, соат 21:00да эълон қиламиз. Агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратини эфирга узатамиз. Бу билан биз ҳеч кимнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтамаймиз, аксинча, очиқ маълумотларни оммага тақдим этамиз”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов.

Ҳокимнинг маълум қилишича, оилавий ажримларга сабабчи бўлаётганлар, хусусан, қайнота-қайноналар, келинларни оммавий муҳокамага олиб чиқиб, улар иштирокида телекўрсатувлар тайёрланади.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s